Back to Search View Original Cite This Article

Abstract

<jats:p>Мақолада Жанубий Суғд (Қашқадарё воҳаси) ҳудудида жойлашган Қалъайи Зоҳҳаки Морон, Қаршиқалъаси ва Занжир Сарой ёдгорликлари қадимий кўчманчилар шаҳарлари сифатида кўриб чиқилади.Қалъайи Зоҳҳаки Морон квадрат шаклдаги йирик ёдгорлик бўлиб томонлари 1,5 х 1,5 км бўлган ташқидевор билан ўраб олинган. Унинг ичида томонлари 400 х 400 м бўлган иккинчи мудофаа девори, бумудофаа деворининг ичида эса томонлари 200 х 200 м бўлган биринчи мудофаа девори мавжуд. Улар-нинг ўртасида арк – сарой жойлашган. Муаллифнинг фикрича, Қалаи Зоххаки Морон мил.авв. II асрдаюечжиларнинг пойтахт шаҳри сифатида бунёд этилган. Кейинчалик бу пойтахт Пешаворга кўчирилган.1318–1326 йиллар оралиғида Қарши қалъаси (630 х 630 м) бунёд этилган. У ҳам квадрат шаклида бў-либ, ўртасида сарой жойлашган. Чиғатой улуси даврида бу шаҳар пойтахт мақомида фаолият кўрсатган.1334–1340 йиллар оралиғида яна бир шаҳар – Занжир Сарой (400 х 400 м) қурилган. Унинг ҳам марка-зида сарой мавжуд. Қалъайи Зоҳҳаки Морон, Қарши ва Занжир Сарой Ўрта Осиёнинг ноёб кўчманчи-лар шаҳарлари бўлиб, улар фақат Қашқадарё воҳаси ҳудудида сақланиб қолган.</jats:p>

Show More

Keywords

Морон жойлашган Зоҳҳаки Занжир Сарой

Related Articles