Abstract
<jats:p>Мақолада юқори алюминатли цемент асосидаги енгил, толали ва майда донали декоратив бетон таркибларининг физик ва реологик хоссалари экспериментал тадқиқ этилган. Цементнинг ҳақиқий зичлиги ва солиштирма сирт майдони лаборатория шароитида аниқланиб, турли маркадаги пластификаторларнинг цемент хамирининг оқувчанлигига таъсири баҳоланган. Пластификатор дозасининг ўзгаришига боғлиқ равишда цемент хамирининг ҳаракатчанлиги ва сув сарфидаги фарқлар таҳлил қилинган. Тадқиқот натижалари оптимал пластификатор тури ва миқдорини аниқлаш имконини берган. Сув-цемент нисбатини камайтириш орқали бетоннинг эксплуатацион хоссаларини яхшилаш мумкинлиги илмий асосланган</jats:p>
Show More
Keywords
ва
цемент
хамирининг
Мақолада
юқори