Abstract
<jats:p>Мақолада Хоразмга ташқи савдо орқали кириб келган металл ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ёзма манбалар ва архив ҳужжатлари асосида таҳлил қилинади. Хусусан, «Фирдавс ул–иқбол» асарида Оренбургдан мис, олтин, хитой кумуши ва фарангий матолар келтирилгани, карвонларга ҳужумлар пайтида қўрғошин тугаганда мис ва кумушдан ўқ тайёрлангани қайд этилади [1]. М.А. Бубнова тадқиқотларида XIX аср ўрталаридан Россиядан катта миқдорда кумуш олиб келингани таъкидланади. Эрондан эса пўлат шамшир, ханжар, мис ва кумуш маҳсулотлари кириб келгани, айримлари рус подшоларига совға қилингани маълум. Хонликнинг Эрон билан дипломатик алоқалари орқали ҳам кўплаб кумуш ва олтин тангалар кириб келган. Шу билан бирга, Бухоро билан олиб борилган савдо орқали темир, мис ва пўлат мунтазам етказиб берилган, архивда хивалик савдогарларнинг кумуш харидлари тўғрисидаги маълумотлар сақланган. Ушбу манбалар Хоразм металлсозлик соҳалари ривожида ташқи савдо алоқаларининг муҳим аҳамиятга эга бўлганини кўрсатади</jats:p>