Abstract
<jats:p>Ушбу мақолада кластер назариясининг иқтисодий илдизлари ва унинг рақобатдошликни таъминлашдаги ўрни илмий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган. Кластер тушунчасининг шаклланиши Альфред Маршаллнинг “саноат туманлари” назариясидан бошлаб, Майкл Портер томонидан ишлаб чиқилган рақобатдошлик модели орқали очиб берилган. Шунингдек, кластер назариясининг эволюциясида муҳим ўрин тутган “учталик спираль” модели (давлат–бизнес–университет)нинг инновацион ривожланиш ва иқтисодий самарадорликка таъсири ёритилган. Мақолада кластерлашув орқали транзакция харажатларини камайтириш, инновацион фаолликни ошириш ва ихтисослашувни чуқурлаштириш имкониятлари асослаб берилган. Тадқиқот натижалари кластер ёндашувининг нафақат иқтисодиётда, балки таълим тизимида ҳам самарали бошқарув механизми сифатида қўлланилиши мумкинлигини кўрсатади.</jats:p>