Back to Search View Original Cite This Article

Abstract

<jats:p>Мазкур мақолада Хива хонлиги даврида мавжуд бўлган математик билимлар даражаси тарихий манбалар, қўлёзмалар ва амалий ҳаёт билан боғлиқ маълумотлар асосида таҳлил қилинади. Тадқиқот жараёнида ушбу даврда математика мустақил фан сифатида юқори даражада ривожланмагани, асосан амалий эҳтиёжлар — ер ўлчаш, солиқ ҳисоб-китоби, савдо муомаласи, меъморий қурилиш ва тақвимий ҳисоблар билан чеклангани кўрсатиб берилади. Шу билан бирга, мадрасаларда ўқитилган арифметик билимлар, шарқ математик анъаналари таъсири ҳамда маҳаллий интеллектуал муҳитнинг ўзига хос жиҳатлари ёритилади. Мақолада Хива хонлигидаги математик тафаккур умумий илмий тараққиёт даражаси билан боғлиқ ҳолда баҳоланиб, унинг чегараланганлиги ижтимоий-иқтисодий ва маданий омиллар билан изоҳланади.</jats:p>

Show More

Keywords

билан математик ва Хива билимлар

Related Articles