Abstract
<jats:p>Мақолада талабаларнинг ахлоқий адаптация ва трансформация жараёнларининг педагогик-психологик хусусиятлари детерминант трансформация технологияси асосида таҳлил қилинади. Муаллиф Ф.Б.Березиннинг эҳтиёжлар интеграцияси ва хулқ мотивлари рақобати ҳақидаги қарашларига таянган ҳолда, ички психологик конфликтлар шароитида шахс хулқининг бузилишига олиб келувчи омиллар ҳамда уларни конструктив йўл билан ўзгартириш заруриятини асослаб беради. Профессор Л.М.Митина томонидан таклиф этилган хулқни конструктив ўзгартириш технологияси модификацияси тавсифланади. Шунингдек, мақолада талабалар хулқини ўзгартиришнинг тўрт босқичи – тайёргарлик, англаш, қайта баҳолаш ва аниқ хулқ-ҳаракатлар босқичлари изчил ёритилади; ҳар бир босқичда мотивациянинг кучайиши, хулқнинг рефлексив таҳлили, янги хулқ моделларини амалда синаб кўриш ва мустахкамлаш механизмлари очиб берилади.</jats:p>