Abstract
<jats:p>Конституция – ҳар бир демократик давлатнинг асосий қонуни бўлиб, у жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини тартибга солувчи энг муҳим ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳам мамлакат мустақиллигининг ҳуқуқий пойдевори, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолати ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. У мустақил Ўзбекистон давлатини барпо этиш, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини шакллантириш йўлидаги энг муҳим тарихий ҳужжат ҳисобланади. 2023 йил 30 апрелда умумхалқ референдуми орқали қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси 128 моддадан 155 моддага кўпайган бўлиб, мамлакат ҳаётининг барча соҳаларида туб ҳуқуқий ислоҳотларни бошлаб берди. Ушбу ўзгаришлар инсон қадрини улуғлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш, таълим, суд-ҳуқуқ тизими ва ижтимоий ҳимояни мутлақо янги босқичга кўтаришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Айниқса, таълим соҳасидаги конституциявий кафолатлар замонавий педагогик ёндашувлар, хусусан, STEAM педагогик технологияларини жорий этиш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.</jats:p>