Back to Search View Original Cite This Article

Abstract

<jats:p>Мақсад: Бош  мия  глиал  ўсмаларининг  магнит-резонанс  томография  (МРТ)  семиотик белгилари ва патоморфологик хусусиятлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликни аниқлаш, диффузион-вазнли  МРТ  кўрсаткичларининг  гистологик  ёмонлик  даражасини  башорат қилишдаги диагностик қийматини баҳолаш.Материал ва усуллар: Тадқиқотга 2022–2024 йилларда нейрохирургик амалиёт олган 127 нафар бемор киритилди. Барча беморларга операциягача 3.0 Тесла МРТ текшируви (T1WI, T2WI, FLAIR, DWI, ADC, контрастли режим) ўтказилган. Резекция материалига гистологик (H&amp;E), иммуногистокимёвий (GFAP, Ki-67, IDH1) текширув амалга оширилди. Статистик таҳлил учун Spearman корреляцияси, ROC-анализ ва Mann-Whitney тести қўлланилди (p&lt;0,05). Натижалар: Глиобластомаларда  (n=48)  ўртача  ADC  қиймати  (0.89±0.12)×10⁻³  мм²/с, анапластик астроцитомаларда (n=34) (1.18±0.15)×10⁻³ мм²/с, паст даражали глиомаларда (n=45) (1.52±0.18)×10⁻³ мм²/с ташкил этди. ADC кўрсаткичи ва ҳужайравий зичлик ўртасида юқори даражадаги манфий корреляция аниқланди (r=-0.78, p&lt;0.001). Контраст тўпланиш даражаси ва Ki-67 индекси ўртасида муҳим боғлиқлик кузатилди (r=0.72, p&lt;0.001).Хулоса: Диффузион-вазнли МРТ параметрлари глиал ўсмаларнинг гистологик структураси билан юқори корреляцияга эга бўлиб, инвазив текширувсиз ёмонлик даражасини баҳолашга имкон беради.</jats:p>

Show More

Keywords

ва  МРТ МРТ гистологик ki67

Related Articles