Abstract
<jats:p>Сифатли ва қулай шаҳар муҳитини шакллантириш кўп жиҳатдан ҳудудлардан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ бўлиб, бунинг учун нафақат фазовий, шаҳарсозлик ва меъморий, балки барқарор ижтимоий-иқтисодий ва шаҳарсозлик ривожланишининг муҳим иқтисодий воситасига айланиб бораётган эскирган шаҳар ҳудудларини янгилаш зарур. Ушбу мақолада реновация аҳоли турмуш сифати, фаровонлиги, ижтимоий инклюзия ва маданий ворисийликни оширишга қаратилган шаҳар муҳитини ўзгартириш жараёни сифатида таҳлил қилинади. Эскирган уй-жой фонди, шаҳар ҳудудларидан самарасиз фойдаланиш ва ҳаёт сифатига ортиб бораётган талаблар муаммолари шаҳар муҳитини бошқариш механизмларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Мақолада "реновация" тоифасини аниқлаш бўйича ёндашувлар кўриб чиқилган, реновацияга халқаро ёндашувлар кўриб чиқилган ва уларни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича таклифлар шакллантирилган</jats:p>