Back to Search View Original Cite This Article

Abstract

<jats:p> Мақолада корхоналар молиявий ресурсларини бошқариш самарадорлигини баҳолашнинг назарий ва амалий жиҳатлари тадқиқ этилган. Хусусан, молиявий ресурсларни шакллантириш, жойлаштириш ва улардан фойдаланиш жараёнларининг рационаллигини комплекс таҳлил қилишга қаратилган ёндашувлар асосланган. Бошқарув қарорларининг молиявий оқибатларини баҳолаш, молиявий ресурсларни жалб қилиш ва молиявий мажбуриятларни бажариш жараёнида юзага келадиган молиявий муносабатларнинг иқтисодий мақбуллигини аниқлаш методик асослари ишлаб чиқилган. Тадқиқот натижалари корхоналарда молиявий барқарорликни таъминлаш, капиталдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва молиявий хавфларни камайтиришга хизмат қилувчи комплекс баҳолаш тизимини шакллантириш имконини беради. Таклиф этилган ёндашувлар замонавий иқтисодий шароитда корхоналарнинг рақобатбардошлигини ошириш ва барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилган. </jats:p>

Show More

Keywords

молиявий ва самарадорлигини этилган ресурсларни

Related Articles