Abstract
<jats:p>Долзарблиги. Марказий сероз хориоретинопатия (МCХ) — макула соҳасининг касаллиги бўлиб, марказий кўришнинг пасайиши ва сурункали шаклга ўтиш эҳтимоли билан тавсифланади. Тадқиқот мақсади. Ўткир МCХда Navilas 577s тизими ёрдамида амалга оширилган бўсаға ости микроимпульсли лазер таъсири (БОМИЛТ) самарадорлигини баҳолаш. Материал ва усуллар. 10 нафар бемор текширилди (6 эркак, 4 аёл, ўртача ёш — 40,8 йил). Даволаш микроимпульсли лазер таъсири орқали индивидуал танланган параметрларда ўтказилди. Баҳолаш мезонларига кўриш тезлиги, фовеа қалинлиги ва микропериметрия натижалари киритилди. Натижа ва хулоса. 1 ойдан сўнг анатомик ва функционал кўрсаткичларда яхшиланиш кузатилди: ўртача кўриш тезлиги — 0,96, макула қалинлиги 236 мкм гача камайди, беморларнинг кўпчилигида ажралиши тўлиқ сўрилди. 3 ойдан кейин барча беморларда кўриш тезлиги 1,0 даражасигача тикланди. Navilas 577s тизими ёрдамидаги СМИЛВ усули ўткир марказий сероз хориоретинопатияни даволашда самарали ва хавфсиз ҳисобланади.</jats:p>