Abstract
<jats:p>Долзарблиги. Ҳар йили 1 миллионга яқин одам гепатит В вируси асоратларидан вафот этади, бу эса барча ўлим сабаблари орасида 10 ўринни эгаллайди. Тадқиқот мақсади. Сурункали жигар касалликлари учрайдиган ЁМД клиник кечишини гепатопротектор ва ретинопротектор кўллаган ҳолатда самарадорлигини баҳолаш. Материал ва усуллар. ЁМД қуруқ шакли бошланғич даври СГС ривожланиш даражаси II босқич бўлган 46 та, ўртача ёши 50,5±2,7 бўлган беморлар. Асосий гурух жами 23 та (36 та кўз) беморлардан иборат бу гурухга бир вақтни ўзида гептрал ва окувайт форте бир йил давомида қўлланилди. Назорат гурух 23 та (42 та кўз) беморларга эса фақатгина окувайт форте бир йил давомида бериб борилди. Барча беморлар стандарт офтальмологик текширувлар билан бирга, порогли периметрия ва ОСТ текширувидан ўтказилди. Кўриш майдонини текшириш АР-3000 автоматик периметр ускунасида, «30-2 SITA standard» дастури асосида 30 градус майдондаги 76 та фиксация нуқталарини нур сезувчанлик ҳусусиятини (MD, MS, PSD, VFI) аниқлайди. Натижалар ва ҳулоса. Асосий гурух беморларда КЎМК 4 ой давомида 0.01, 8 ой давомида 0.01±0.02, 12 ой давомида 0.02±0.01 га кўтарилган. Назорат гурух беморларда эса КЎМК тушиб бориши, яъни 4 ой ичида 0.04±0.01, 8 ой ичида 0.07±0.02, 12 ой ичида 0.09±0.01 аниқланди. Сурункали жигар касалликлари учрайдиган ЁМД беморларга бир вақтнинг ўзида гепатопротектор ва ретинопротектор кўллаш орқали тўр парда морфо-функционал холати яхшиланиши аниқланди. Гепатопротекторлар таъсирида жигар биофункцияси яхшиланиб, жигар оркали ўтадиган дори воситалар трансформацияси мўътадиллашади.</jats:p>