Back to Search View Original Cite This Article

Abstract

<jats:p>Мақолада Имом Термизийнинг «Сунани Термизий» асарида келтирилган ақидавий ҳадисларнинг илмий таҳлили амалга оширилган. Имом Термизий ҳадис илмининг йирик олимларидан бири ҳисобланади. У ўзининг асарларида ҳадисларни синчковлик билан танлаб, уларнинг сахиҳ ёки заифлиги ҳақида фикр билдирган ва ҳадисларни шарҳлашда ўз давридаги илмий муҳитни ҳисобга олган. «Сунани Термизий» асосан ҳадислардан ҳукмларни чиқариш ва уларнинг далиллари, шунингдек, илм аҳлининг баъзи масалалардаги ихтилофларини баён қилишга қаратилган бўлса-да, асарда аҳли сунна вал жамоа ақидасини ёритишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.Мақолада Термизийнинг ушбу асаридаги «Имон» ва «Қадар» каби боблар таҳлил қилинган бўлиб, асардаги ақидавий масалаларга оид ҳадислар тарқоқ ҳолда келтирилганлиги таъкидланади. Муаллиф ҳар бир ҳадисга нисбатан унинг саҳиҳлиги ёки заифлиги ҳақидаги фикрини билдириб, баъзи ҳолларда уларни танқидий таҳлил қилган. Имом Термизий тафвиз ва таслим услубини қўллаб-қувватлаган, яъни ҳадисларнинг муташобеҳ ибораларини қандай бўлса, шундай қабул қилиш ва уларга таъвил ёки шарҳ киритмасликни афзал кўрган.Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, Имом Термизий ўз асарларида ўтмишдошлар ақидаси ва аҳли ҳадислар йўлини маҳкам тутган. Муаллифнинг ақидавий масалалардаги услуби, унинг устози Имом Бухорий ва бошқа муҳаддислар билан бўлган алоқаси, шунингдек, аббосийлар давридаги «миҳна» даврининг таъсири остида шаклланган. Бу мақолада, шунингдек, Саудиялик тадқиқотчилар томонидан Имом Термизий ҳақида амалга оширилган изланишлар ва унинг ҳадис илмидаги ўрни ҳам таҳлил қилинади.</jats:p>

Show More

Keywords

ва Имом Термизий ақидавий ёки

Related Articles