Back to Search View Original Cite This Article

Abstract

<jats:p>Мақолада илк ўрта асрлар машҳур суфийси Ҳаким Термизийнинг «Китоб ас-салот» номли фиқҳий асари унинг қўлёзма нусхаси асосида таҳлил қилинади. Ҳозирда Ҳаким Термизийнинг бизгача етиб келган 120га яқин асаридан 60га яқини, 200дан зиёд рисолаларидан айримларигина нашр қилинган, қолганлари эса қўлёзма шаклида жаҳон фондларида сақланмоқда. Шунингдек, Термизийнинг манбаларда номлари келтирилган, лекин ўзи бизгача етиб келмаган яна 30дан ортиқ асари бўлган. Шуни қайд этиш лозимки, алломанинг «йўқолган», деб ҳисобланган асарлари бугунги кунда ҳам жаҳон қўлёзма фондларидан топилмоқда. Мақолада Ҳаким Термизийнинг тадқиқотчилар эътиборидан четда қолган асарларидан бири тадқиқ қилинади. «Китоб ас-салот» асари намоз ибодатининг иллатлари – сабаб, моҳиятлари мавзусига бағишланган. Манбаларда қайд этилишича, Ҳаким Термизий ҳукмларнинг иллатлари ҳамда «хатм ал-авлиё» ҳақидаги мулоҳазалари учун тазйиққа учраган. Мана шу тазйиқ сабабларидан бири бўлиши мумкин бўлган асарнинг бугунги кунда жаҳон қўлёзма фондларида икки нусхаси сақланиб қолган. Тамомила мустақил, деб эътиборга олиниши мумкин бўлган асар, узоқ вақт худди шу мавзудаги Ҳаким Термизийнинг бошқа бир асари – «ас-Салот ва мақосидуҳо» асарининг қисқартма шакли, деб ҳисоблаб келинган. Гарчи, қўлёзмада такрор ва ўхшаш жойлар бўлсада, «Китоб ас-салот» асари «ас-Салот ва мақосидуҳо» асаридан амалий-татбиқий жиҳати билан ажралиб туради. Асарда ҳанафийлик тамойиллари устуворлиги мақолада аниқ матн ва далиллар асосида тақдим этилади. Ҳаким Термизийнинг асардаги усул ал-фиқҳ ва фуру ал-фиқҳга оид хулосалари асосида унинг фиқҳий қарашлари таҳлил қилинади.  </jats:p>

Show More

Keywords

Ҳаким Термизийнинг асари ва қўлёзма

Related Articles