Abstract
<jats:p>Ушбу мақолада имон масаласига оид тарихий ихтилофлар ва уларнинг ечимлари ёритилиб, диний эътиқод ва исломий илмлардаги турли ихтилофли масалалар ўрганилади. Мазкур, тадқиқотда муаллиф ислом таълимотларидаги ихтилофларнинг тарихий асосларини кўриб чиқади ва ушбу ихтилофларнинг илмий ва фикрий жиҳатдан турли ечимларини тақдим этади. Мақолада, шунингдек, замонавий исломий жамиятларда ушбу ихтилофларни қандай ҳал қилиш мумкинлиги ҳақида ҳам фикр юритилади. Имон масаласига оид тарихий ихтилофлар, асосан, имоннинг таърифи, асослари ва унинг амаллар билан боғлиқлиги каби масалаларда келиб чиққан. Мисол учун, мўътазила мактаби имонни ақл ва амал билан боғлайди, бироқ аҳли сунна вал жамоа уламолари имонни қалбнинг тасдиғи ва тилнинг иқрори билан чегаралайди. </jats:p>