Abstract
<jats:p>Имом Бухорий ислом дунёсида “мўминларнинг ҳадис илмидаги амири” номига сазовор бўлган. Унинг бундай эътироф этилишида муҳаддиснинг шоҳ асари – “ал-Жоме ас-саҳиҳ” билан бирга, унинг яратилиши жараёнида ҳадисларнинг Муҳаммад (с.а.в.)га етиб бориши, иснод занжиридаги ровийларнинг ишончлилиги, ҳадис матнининг иллатлардан холилиги каби мавзуларда олиб борган кўп йиллик тадқиқотлари натижаси ўлароқ яратилган “ат-Тарих ал-кабир” асари катта аҳамиятга эга.“Тафарруд ар-ровий” (ҳадиснинг фақат бир ровий томонидан ривоят қилиниб, унинг матнига мувофиқ бўлган бошқа ривоятнинг мавжуд бўлмаслиги) ҳадисларнинг ишончлилик даражасини белгилашга доир тадқиқотларнинг муҳим мавзуларидан ҳисобланади. Имом Бухорий ривоятда ёлғизланиб қолган ровийнинг ривоятига нисбатан “фард” ёки “ғариб” атамаларини қўлламай, бунинг ўрнига “ла ютобау алайҳ” ва “ла ютобау ала ҳадисиҳ” ибораларини ишлатган. Мақолада Имом Бухорийнинг “ат-Тарих ал-кабир” асаридаги мазкур масалага доир маълумотлар таҳлил қилиниб, муҳаддиснинг бу борадаги методи очиб берилади.</jats:p>