Back to Search View Original Cite This Article

Abstract

<jats:p>Тафсир ва таъвил тушунчаларининг маъноси борасида турли давр ва соҳа олимлари турфа фикрларини билдирганлар. Ушбу икки атаманинг бир-биридан фарқли ва ўхшаш жиҳатлари ҳамда уларнинг таърифи борасида олимлар ўзаро зиддиятли ва уйғун қарашларни илгари. Жумладан, Ҳаким Термизий “Таҳсил назоир ал-Қуръон” асарида тафсир ва таъвил борасида ўзига хос ёндошувни баён этиб, тафсир нақлга, таъвил эса ақлга таянишини амалда кўрсатиб берган. Асарда таъвил атамасига оид алоҳида боб ажратилган бўлиб, ушбу атаманинг луғавий ва истилоҳий маъноларини келтириб, қўлланилиш ўринларига кўра турлича маъноларга эга бўлишини очиб берган. Хусусан, таъвил сўзининг Қуръонда тафсир ва туш таъбири маъносида келганига алоҳида тўхталиб, ушбу маънолар атрофлича таҳлил қилинган. Олимнинг фикрича таъвил тушунчаси ҳар қандай ўринда ҳам мутлақ ижобий маънода қўлланилади.Мақолада яна бир муҳим масала – Ҳаким Термизийда “важҳ” ва “вужуҳ” атамаларининг таъвил билан боғлиқлиги очиб берилган. Чунки “Таҳсил назоир ал-Қуръон” услуб жиҳатидан сўзларнинг ички маъноларини, Қуръон луғатининг ва айни ўринда араб тилининг пурмаънолиги, сўзларнинг омонимияси уларнинг ўзак хусусиятидан келиб чиқиши каби бир қатор муаммоларнинг ечимига бағишланган ва Қуръон атамаларининг моҳиятини очиб беришга йўналтирилган асардир. Ушбу назариянинг тўлиқ амалий ифодаси кейинчалик Имом Мотуридийнинг “Тавилот ал-Қуръон” асарида акс этганини гувоҳи бўлишимиз мумкин.</jats:p>

Show More

Keywords

ва таъвил борасида алҚуръон тафсир

Related Articles