Back to Search View Original Cite This Article

Abstract

<jats:p>Ҳозирги кунга қадар бутун ислом олами эътирофига сазовор бўлган Имом Бухорий нафақат муҳаддис олим балки, ақийда илми борасида ҳам ўзига хос ўрин эгаллаган. Олимнинг “Халқ афъол ал-ибод ва радд ала ал-жаҳмия ва асҳоб таътийл” деб номланган асари бунга яққол мисолдир. Асар илм аҳли орасида “Халқ афъол ал-ибод” номи билан танилган бўлиб, асарда асосан жаҳмиялар ва муаттилалар каби ботил эътиқ соҳибларига юздан ортиқ раддиялар берилган. Унда Аллоҳ таолонинг каломи ва бандаларнинг феълларига оид эътиқодий масалалар юзасидан баҳслар келтирилган. Бундан ташқари, ботил ақида эгаларининг шубҳалари ва далилларини ўрганиб, аниқлаб, сўнгра уларнинг далил ва шубҳаларидаги айблари, танқидга лойиқ ўринлари ва адашув нуқталарини баён этиб, илмий йўл билан раддиялар бериш ҳам, алломанинг ўзига хос методларидан бири эди. Шунингдек, мақолада ушбу асарнинг қўлёзма нусхалари ва уларнинг кодикологик таҳлили юзасидан атрофлича фикрлар келтирилган.</jats:p>

Show More

Keywords

ва ҳам ўзига хос Халқ

Related Articles