Back to Search View Original Cite This Article

Abstract

<jats:p>Мақолада ислом ҳуқуқшунослигига оид масалаларга фақиҳлар ва суфийлар ёндашувлари­даги фарқлар муҳокама қилинади. Фақиҳлардан фарқли ўлароқ ислом ҳуқуқшунослиги масалаларнинг маънавий жиҳатларини ҳам қамраб олинишини ёқлаб чиққан суфийлар муқаддас матнларнинг тасав­ву­фий-юридик герменевтикасини кашф қила олдилар. Имом Шофеий “ар-Рисола” асари туфайли ислом ҳуқуқшунослиги герменевтикасининг асосчиси деб баҳолансада, ундан олдин яшаган Абу Ҳанифа ва Имом Молик ҳам ҳуқуқшунослик герменевтикасига доир фаолият олиб борганлар. Уларнинг усул ал-фиқҳга оид ишлаб чиққан қоидалари асосида мазҳабларнинг сон-саноқсиз фиқҳий ҳукмлари чиқарилган. Аммо усул ал-фиқҳ қоидаларини тартибга солиш бўйича Шофеий­нинг “ар-Рисола”си дастлабки ёзма манба, илк қадам бўлгани учун алоҳида эътиборга сазовор бўлгани мақолада ёритилган. Ҳаким Термизий матнларни ҳарфий тушунишдан доим қочиб, таъвил йўлини тутган. У “таъвил” сўзини “бирор масаланинг аввалини излаш, бошидан ўрганиш” деб баён қилган. Термизий ана шундай таъвилларни кўтара оладиган алоҳида олимлар тоифасини қайд этади. Бунда Термизий ал-мисоқ ҳодисасини ўзига хос талқин қилади: Одам Ато яратилгунга қадар одамзот учта босқични босиб ўтган. Биринчи босқичда – Аллоҳ барча одамзотни ҳузурига келтириб уларни Ўз нури билан мунаввар қилди. Шу нурдан насибадорлигига қараб одамлар кофирлар, шаккоклар ва мўминларга ажралди. Иккинчи  босқичда – 50 минг йилдан кейин Аллоҳ Одам Атони яратди. Учинчи босқичда – қиёматгача туғиладиган жамики инсонлар руҳидан ал-мисоқ куни аҳд олди.</jats:p>

Show More

Keywords

ислом ва Термизий оид суфийлар

Related Articles