Abstract
<jats:p>Аденоид тўқимасининг склерозланган гипертрофия шакли асосан, катта ёшдаги болалар ва ўсмирларда сурункали аденоидит фонида шаклланади. Ушбу морфологик ҳолатда ютқин лимфоид тўқимасининг базал қисмида, яъни танглай суяги ва суякусти пардасига яқин соҳалардан бошлаб бириктирувчи тўқиманинг фаол ўсиши кузатилади. Бириктирувчи тўқима элементлари кам ҳужайрали, йирик ва қўпол коллаген толалардан ташкил топган бўлиб, қалин тутамлар кўринишида аденоид тўқимасининг базал қатламларидан юза қатламларигача тарқалади. Склероз жараёни натижасида лимфоид тўқима элементлари қисман атрофияга учрайди, лимфоид фолликулалар сони камаяди ёки бутунлай йўқолади.</jats:p>
Show More
Keywords
тўқимасининг
ва
лимфоид
базал
тўқима