Back to Search View Original Cite This Article

Abstract

<jats:p>Простата безининг хавфсиз гиперплазияси кекса ёшдаги эркакларда сийдик чиқариш функциясининг бузилиши, дизурик белгилари ва ҳаёт сифатининг пасайиши билан кечувчи сурункали касаллик ҳисобланади. Замонавий урология амалиётида бу ҳолатни бартараф этишнинг асосий хирургик усули сифатида трансуретрал резекция (ТУР) операцияси қўлланилади. Бироқ операциядан кейинги даврда беморларда функционал тикланишни тезлаштириш, яллиғланиш асоратларининг олдини олиш ва ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида тизимли тиббий реабилитация тадбирларини амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади. Тадқиқот доирасида ТУР амалиётидан кейинги реабилитация жараёнининг асосий йўналишлари медикаментоз терапия, физиотерапия, парҳез ва психоэмоционал қўллаб-қувватлаш усулларининг самарадорлиги таҳлил қилинди. Комплекс реабилитация чораларининг қўлланилиши беморларда сийдик чиқариш функциясини тез тиклаш, дизурик бузилишларни камайтириш ва ҳаёт сифатини оширишга ёрдам бериши аниқланди.</jats:p>

Show More

Keywords

ва ҳаёт реабилитация сийдик чиқариш

Related Articles