Back to Search View Original Cite This Article

Abstract

<jats:p>Бурун тўсиғи шикастланишидан кейин ривожланувчи сурункали риносинуситларда бурун бўшлиғи шиллиқ қаватида гипоаэрация ва ҳаво йўллари деформацияси кузатилади. Узоқ давом этувчи сурункали гипоксия таъсирида шиллиқ қават стромасида фибробластлар пролиферацияси кучайиб, нордон мукополисахаридларнинг тўпланиши билан кечади. Шунинг натижасида кислота муҳитида қуюқ муциноз суюқликнинг туриб қолиши, шиллиқ қаватнинг мукоид ва фибриноид бўкиш ҳолатлари юзага келади. Бу ўзгаришлар шиллиқ қаватда нордон мукополисахаридлар миқдорининг ортишига, гистоархитектоник тузилмаларнинг бузилишига ва толали элементлар дезорганизациясига олиб келади. Оқибатда хаотик жойлашган дағал толали тузилмалар шаклланади. Шунингдек, ШИФФ-мусбат тузилмаларнинг кўпайиши кўп ҳолларда нордон мукополисахаридларнинг ортиқча тўпланиши ва шиллиқ қаватда дағал фуксинофил толаларнинг кўпайиши билан уйғунликда кечиши аниқланди.</jats:p>

Show More

Keywords

шиллиқ ва нордон сурункали мукополисахаридларнинг

Related Articles