Abstract
<jats:p>Креативлик сўзи бугунги кунда барча соҳаларда кенг истеъмолга кирди ва бу асосан компания ва ташкилотларнинг янада рақобатбардош бўлиш эхтиёжи ва мактабларда тестга асосланган таълимдан кўра ўқувчиларни фикрлашга йўналтирилган таълимга ўтиш зарурати туфайлидир. Дунёнинг турли давлатларининг таълим соҳасидаги масъуллари умумтаълим мактабларида ўқитилаётган барча фанларнинг ўқув дастурларида ўқувчиларнинг креативлик, ижодкорлик салохиятларини ривожлантиришга кўпроқ эътибор қаратишга чақиради ҳамда таълим ислохотларининг самарадорлиги ушбу компетенцияларни қай даражада ривожланганлигига боғлиқ деб ҳисоблашади. Мисол учун, яқинда Буюк Британиянинг анъанавий йиллик ҳисоботида, Буюк Британиянинг иқтисодий фаровонлиги ва ижтимоий ҳамжиҳатлиги, креатив ва маданий таълим тизими бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқилишига боғлиқ дея хулоса келтирилган [1].</jats:p>